Жамият | 09:30 / 30.09.2024
3943
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилоятида яшовчи 38 ёшли (аёл) М.Ғ. ички ишлар органига мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра 15 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган. 

Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи У.Р. исмли шахс содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган У.Р. жабрланувчи (аёл) М.Ғ.га қўнғироқ қилган ва ўзини “банк хавфсизлик хизмати ходими” сифатида таништирган. Сўнг сохта ҳавола юбориш орқали банк картаси бошқарувини қўлга киритган ҳамда унинг ҳисобида бўлган 15 млн сўмни ўзининг пластик картасига ўтказиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид