Спорт | 14:42 / 01.10.2024
7873
2 дақиқада ўқилади

Аббос Файзуллаев Осиёда йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси, Дилшод Раҳматов эса энг яхши футзалчи бўлишга номзодлар қаторига киритилди 

ОФК бир қатор номинацияларда йилнинг энг яхшиси бўлишга даъвогарларни эълон қилди. 

Фото: tribuna.uz

Эътиборлиси, Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев энг яхши ёш ўйинчи, Дилшод Раҳматов эса энг яхши футзалчи бўлиш учун якуний номзодлар қаторидан ўрин олди. 

Йил футболчиси бўлишга номзодлар: 
Язан Ан Наймат («Ал Араби», Иордания) 
Сеул Юнг Ву («Улсан» / Жанубий  Корея) 
Акром Афиф («Ас Садд» / Қатар) 

Легионерлар орасида энг яхши футболчи бўлишга номзодлар: 
Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм»/ Жанубий Корея) 
Маҳдий Торимий («Интер»/ Эрон) 
Муса Ат Таммари («Монпеле»/ Иордания) 

Йил футзалчиси бўлишга номзодлар: 
Саид Аҳмад Аббоси (Эрон) 
Файзали Сардоров (Тожикистон) 
Дилшод Раҳматов (Ўзбекистон) 

Йил мураббийи бўлишга номзодлар: 
Граҳам Арнолд (Австралия) 
Го Оива (Япония U-23)
Ҳван Сун Ҳонг (Жанубий Корея U-23).

Энг яхши ёш ўйинчи бўлишга номзодлар: 
Гаку Навата («Камимура» / Япония) 
Бае Жун Ҳо («Сток Сити»/ Жанубий Корея) 
Аббос Файзуллаев (ЦСКА /Ўзбекистон)

Мавзуга оид