Боррел: Венгрия туфайли ЕИда Украинага ёрдам бўйича бирдамлик йўқ
Боррел Будапештни Хитой-Бразилия тинчлик ташаббусидаги иштироки учун танқид қилди ва қиш олдидан Украина энергетика тизимидаги муаммоларга ишора қилди.
«Афсуски, ЕИда қўллаб-қувватлаш масаласида (Украинани) якдиллик йўқ, чунки бир давлат Бразилия-Хитой ташаббусини очиқ қўллаб-қувватлашга қарор қилди», деб ёзди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел 30 сентябр, душанба куни ўз блогида 24 сентябр куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Украинадаги уруш муҳокамасига изоҳ бериб.
Шу билан бирга, Боррел ўша учрашувда ўзи ҳам Украинани «омон қолиш учун курашида» тўлиқ қўллаб-қувватлашини, шунингдек, мамлакат президенти Володимир Зеленскийнинг таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирганини таъкидлади.
Киев Бернни ХХР «тинчлик ташаббусини» қўллаб-қувватлагани учун танқид қилди
Киев Хитой ва Бразилиянинг Украина учун «тинчлик ташаббуси»ни танқид қилди ва Швейцарияни ушбу ҳужжатни қўллаб-қувватлагани учун қоралади. «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига аниқ ҳавола бўлмаган ва Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тўлиқ тиклашни кафолатламайдиган ҳар қандай ташаббуслар қабул қилиниши мумкин эмас, бу каби «тинчлик ташаббуслари» фақат мулоқот иллюзиясини келтириб чиқаради, тажовузкор ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттиради», дейилади Украина ТИВ 28 сентябр куни эълон қилган изоҳида.
Ҳужжатда айтилишича, Киев Украина президенти Володимир Зеленский томонидан таклиф қилинган «тинчлик формуласи»ни «умумий, адолатли ва барқарор тинчликка эришишнинг ягона йўли» деб билади. «Украина учун тинчликка эришиш йўлларини муҳокама қилиш учун қўшимча формат ва платформалар яратишга ҳожат йўқ. Тинчлик формуласи барча ғояларни муҳокама қилиш, турли қарашлар ва тушунчаларни бирлаштириш учун тўлиқ воситалар ва мос платформаларни тақдим этади», — дея таъкидлайди Украина ТИВ.
Пресс-релизда айтилишича, Украина нуқтайи назаридан, барча тинчлик муҳокамалари БМТ Низомига асосланган «Украинасиз Украина ҳақида ҳеч нарса» тамойилини ҳисобга олиши ва халқаро миқёсда Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишни ўз ичига олиши керак.
Мавзуга оид
12:41 / 21.12.2024
Полша собиқ амалдорига Венгрияда бошпана берилганидан норози
21:33 / 20.12.2024
Виктор Орбан Россияга қарши санкцияларни узайтиришдан олдин Трампнинг инаугурациясини кутмоқчи
14:03 / 12.12.2024
Венгрия Москва ва Киевга сулҳ тузишни таклиф қилди
23:06 / 06.12.2024