Жаҳон | 22:02 / 01.10.2024
4377
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Хитойга газ етказиб беришни кўпайтириш учун яна бир газ қувури қурмоқчи

Шунингдек, келажакда Ўзбекистонга ҳам газ етказиб бермоқчи.

Фото: Reuters

Қозоғистон Хитой билан газ экспортини кўпайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда ва газ ташиш тизими қувватини ошириш учун қўшимча қувур қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда QazaqGaz миллий газ оператори бош директори Санжар Жаркешовга таяниб Bloomberg хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, Қозоғистон Хитой талабини қондириш учун Россия ва Туркманистон билан рақобатлашмоқчи, гарчи Ғарб давлатлари Россия газидан воз кечганидан кейин айнан Хитой Россия учун асосий савдо бозорига айланганига қарамасдан.

QazaqGaz келгусида Хитойдан ташқари газни Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга ҳам экспорт қилмоқчи. Ҳозир Қозоғистон Хитойга йилига 4 миллиард кубометр газ етказиб беради ва буни «сезиларли даражада оширишини» кўзламоқда.

Бундан ташқари, QazaqGaz Хитойга газ етказиб беришни кенгайтирадиган янги, иккинчи қувурни қуришни режалаштирмоқда. Унинг қурилиши икки-уч йил давом этади ва 3-6 миллиард долларга тушади.

Мавзуга оид