Жамият | 11:17
1225
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда содир бўлган ёнғинда фуқаронинг уйи ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида хонадоннинг 150 метр квадрат том бостирмаси ва уй жиҳозлари ёниб кетган.

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида яшовчи фуқаронинг хонадонида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 2 октябр куни соат 02:35 да Урганч шаҳар ФВБга шаҳарнинг Янгиҳаёт маҳалласи Фарғона кўчасида жойлашган хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилган.

Мазкур ёнғин Урганч шаҳар ФВБ Ёнғин-қутқарув бўлинмаси томонидан соат 03:55 да тўлиқ бартараф қилинган.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг тахминан 150 метр квадрат майдонда том бостирмаси ва уй жиҳозлари ёниб кетган. 120 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Мавзуга оид