Ўзбекистон | 18:21 / 03.10.2024
1901
1 дақиқада ўқилади

2024 йилнинг биринчи ярмида 3837 нафар шахс коррупцион жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилган

Таҳлилларга кўра, ушбу даврда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими, давлат улуши мавжуд корхоналар ҳамда маҳаллий ҳокимликларда коррупциявий жиноятлар сони ортган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 100 дан ортиқ ходимлари коррупцион жиноят содир қилган.

Фото: РБК

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистонда 2024 йилнинг I ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчиликни таҳлил қилди. Таҳлилларга кўра, мазкур даврда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.

Жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайган. Жумладан:

  • тижорат банкларида 146 (186);
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 145 (177);
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 122 (128);
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида 52 (64);
  • Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 (40);
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги 30 (33) нафар ходим томонидан коррупцион жиноятлар содир этилган.

Шунингдек:

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237);
  • давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153);
  • маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.

Мавзуга оид