Жамият | 11:11
1574
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Nexia-3 ёниб кетди

Cobalt ва Nexia-3 ўзаро тўқнашган. Оқибатда Nexia-3 да ёнғин келиб чиққан.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳри Миробод туманида автомобилда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Бугун 2024 йил 5 октябр куни соат 06:05 да Тошкент шаҳар ФВБга Миробод тумани, Ойбек ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида автомобил ёнаётгани тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 06:11 да етиб бориб, соат 06:12 да ёнғин ўчирилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жабрланмаган.

Ижтимоий тармоқларда ҳодиса тасвирланган видео тарқалди. Унда Cobalt машинасига жиддий шикаст етганини кўриш мумкин.

Мавзуга оид