Бухорода икки ишчи ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
Айни пайтда бахтсиз ходиса сабаблари тегишли органлар томонидан ўрганилаётгани айтилмоқда.
Бухоро вилоятида жойлашган нимстанцияда икки мутахассис ҳалок бўлди.«Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖнинг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 2 октябр куни юз берган.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли 500 кВ кучланишли “Қоракўл” подстанциясида 2 нафар мутахассис бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса тўғрисида шу куннинг ўзида тегишли органларга хабар берилган. Айни пайтда бахтсиз ходиса сабаблари тегишли органлар томонидан ўрганилмоқда.
Хабарда бахтсиз ҳодиса қай тарзда рўй бергани ҳақида маълумот берилмаган.
“Марҳум ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларига ҳамдарлик билдирган ҳолда, барча компенсация тўловлари амалга оширилиши таъминланишини маълум қиламиз”, дейилади.
Мавзуга оид
10:33 / 25.09.2024
Фарғонада поезд устида селфи қилмоқчи бўлган ўқувчиларни ток урди
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 21.07.2024
Бухорода хориждаги эрига жаҳл қилиб, болаларини калтаклаган аёлга жазо қўлланди
10:17 / 10.07.2024