Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
Бу АҚШ президентининг 40 йил ичида Германияга биринчи давлат ташрифи бўлиши керак эди.
АҚШ президенти Жо Байденнинг Германияга 10-12 октябр кунларига режаланган давлат ташрифи амалга ошмайди, деб хабар қилди Оқ уй матбуот хизмати.
Бу қарорга сабаб сифатида довуллар келтирилди - Байден, матбуот хизматининг таъкидлашича, яқин кунларда Флоридага етиб бориши кутилаётган «Милтон» тўфонига тайёргарликни, шунингдек, «Ҳелен» довулидан жабр кўрган штатларда тикланиш ишларининг боришини шахсан ўзи назорат қилмоқчи.
Расмий баёнотда сафар «кейинга сурилгани» айтилган, бироқ ташрифнинг янги санаси ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Жо Байденнинг президентлик муддати 20 январда якунланади.
Германия бирлашгандан бери АҚШ президентлари ҳеч қачон у ерга давлат ташрифини амалга оширмаган. Бундай даражадаги ташриф охирги марта Жорж Буш томонидан 1985 йилда Германия Федерал Республикасига қилинган эди. Шундан сўнг, Америка раҳбарлари Германияга бир неча бор ташриф буюришди, аммо бу паст даражадаги - расмий ва иш сафарлари эди.
Ташриф давомида Байден бошқа нарсалар қаторида Рамштайн конференциясида иштирок этиши ва Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашиши керак эди.
«Ҳелен» тўфони октябр ойи бошида АҚШ жануби-шарқига ёпирилди. Бу 2005 йилдаги «Катрина» тўфонидан кейин материкдаги энг ҳалокатли табиий офат бўлди; 200 дан ортиқ одам довул қурбонига айланди.
Мавзуга оид
21:59 / 08.10.2024
Google Play дўконидан «Касперский» антивируслари ўчириб ташланди
17:53 / 08.10.2024
АҚШда резавор мевалар етиштирувчи вертикал ферма ташкил этилди
22:33 / 07.10.2024
АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
21:16 / 06.10.2024