Ўзбекистонга Марбург вируси кириб келишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда
Марбург вируси иситмасининг олдини олиш ва унинг эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан бир қаторда Ўзбекистонда ҳам давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида фаолият юритаётган Санитария назорат пунктларининг (СНП) ҳушёрлиги оширилган. Бу ҳақда Санэпидқўмита хабар бермоқда.
Марбург иситмаси билан касалланишнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилмоқда:
- Геморрагик иситма касаллигига гумон қилинган беморларни ўз вақтида аниқлаб, изоляторларга алоҳидалаш;
- гумон қилинган беморлар билан мулоқотда бўлган тиббиёт ходимлари томонидан стандарт эҳтиёт чораларини кўриш, қўшимча равишда инфекция юқтириши олдини олишга қаратилган шахсий химоя воситаларидан тўлиқ фойдаланиш;
- гумон қилинган беморларнинг қонига тегмаслик, бемор ажратган тана суюқликлари, шунингдек улар билан ифлосланган юзалар билан мулоқотда бўлмаслик;
- касалликнинг этиологияси, клиникаси, лаборатор ташхисоти ва касалликнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш;
- касалликни назорат қилишда хавфсиз инъекция усулларини қўллаш, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, қайта ишлатилаётган тиббий асбобларни зарарсизлантириш ва чиқиндиларини хавфсиз йўқ қилиш;
- инфекция бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш каби чоралари тизимли равишда амалга оширилмоқда.
«Шу ўринда фуқароларимизга жиддий хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз», дейилган хабарда.
Жорий йилнинг 29 сентябр куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африканинг Руанда давлатида Марбург геморрагик иситмаси қайд этилганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 сентябр ҳолатига Руанданинг 30 та округининг еттитасида, жами 26 та тасдиқланган ҳолат рўйхатга олинган ва шундан 6 та ҳолатда ўлим қайд этилган.
ЖССТ ушбу эпидемия хавфини миллий даражада жуда юқори, минтақавий даражада юқори ва бутун дунё даражасида паст деб баҳоламоқда.
Бундан олдинроқ, Қозоғистонда Марбург вируси туфайли аэропортларда йўловчилар ҳароратини ўлчаш бошлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:39 / 21.10.2024
Руандада Марбург вирусига қарши дунёдаги илк дори синови бошланди
23:03 / 19.10.2024
Марбург вируси Руандада асосан тиббиёт ходимларида аниқланмоқда — ЖССТ
23:01 / 18.10.2024
Марбург вируси Руандада асосан тиббиёт ходимларида аниқланмоқда — ЖССТ
15:21 / 07.10.2024