Киберхавфсизлик саммити доирасида ташкил қилинган ҳакерлар мусобақаси якунланди
Тошкентда Киберхавфсизлик саммити доирасида ташкил қилинган “CYBERKENT 2.0” ҳакерлар мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Red team ва Blue team йўналишларида ғолиб жамоаларнинг ҳар бирига 50 миллион сўмгача пул мукофотлари берилди.
Тошкент шаҳрида “Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евросиё CSS 2024” II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтди. 10 октябр куни саммит доирасида “CYBERKENT 2.0” – Red team ва Blue team йўналишларида киберхавфсизлик мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Унда Blue team жамоаси – ташкилотнинг виртуал инфратузилмасини ҳимоя қилишда қалқон бўлиб, ҳар хил турдаги ҳужумларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш билан шуғулланди. Red team жамоаси — киберхавфсизлик соҳасида ташкилотнинг хавфсизлик ҳолатини синаб кўриш ва тизимларидаги заифликларни аниқлаш учун мўлжалланган махсус жамоалар ҳисобланади. Уларнинг асосий вазифаси ташкилотнинг виртуал инфратузилмасига ҳужум қилиб, заифликларни аниқлаш ва улардан фойдаланишдир.
Мусобақа якунларига кўра, Blue team (Ҳимоячи жамоа) йўналишида ўрин олган жамоалар:
- SHAPTOLI (50 млн сўм);
- SHADOWGUARD (30 млн сўм);
- HACKTHETACK (10 млн сўм).
Red team (Ҳужумчи жамоа) йўналишида ўрин олган жамоалар:
- Chill Chain (50 млн сўм)
- n1nject10n (30 млн сўм)
- Cybernetic (10 млн сўм)
CTF MASTER йўналишида ўрин олган жамоалар:
- Santa Team (10 млн сўм)
- DDost4r (6 млн сўм)
- GreatMasters (3 млн сўм)
HACK ATM йўналишида ўрин олган иштирокчилар:
- Ш.А.Аслиддинов (10 млн сўм)
- Ш.А.Турғунов (6 млн сўм)
- О.Н.Турсунов (3 млн сўм)
HACK SMARTHOME йўналишида ўрин олган иштирокчилар:
- И.Б.Жўраев (10 млн сўм)
- Ж.Ғ.Ғофуржонов (6 млн сўм).
Мавзуга оид
17:16 / 01.11.2024
Қирғизистонда Туркий давлатлар ташкилотининг XI саммити бўлиб ўтади
18:47 / 29.10.2024
Халқаро йирик иқлим саммити Озарбойжонда ўтади: COP29’дан нималар кутиляпти?
19:27 / 17.10.2024
Шимолий кореялик ҳакерлар ядровий дастур учун 3 млрд доллар ўғирлаган — Microsoft
23:30 / 10.10.2024