Қорақалпоқ давлат университетига ишга киритиш эвазига 1,8 минг доллар олганлар ушланди
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли ва Тахтакўпир туманларида ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, фуқаро Э.С. фуқаро Д.Б.ни “У.Т.” АЖга қарашли Хўжайли туманида жойлашган компрессор станциясига ишга киритиб қўйиши эвазига 3000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тахтакўпир туманида фуқаролар И.А. ва К.Б. фуқаро З.О.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қорақалпоқ давлат университетига ишга киритиб қўйиши эвазига 1800 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:26
7,5 йил қамоқ ва давлат фойдасига 56 млрд сўм – Қорақалпоғистонда ноқонуний лотерея ўтказган шахсларга ҳукм ўқилди
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
18:46 / 07.10.2024
Қорақалпоғистонда 27 нафар болани ташиётган Damas аниқланди
14:33 / 06.10.2024