Ўзбекистон | 11:10
1328
1 дақиқада ўқилади

Катта инспектор-психологлар ва уларга доир ваколат ички ишлардан МГга ўтказилмоқда

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисига биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда. 

Фото: Kun.uz

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологларга доир ваколатларини Миллий гвардия органларига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Миллий гвардиянинг болалар билан ишлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг:

  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги;
  • болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик;
  • жамоат жойларида тамаки ёки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганлик;
  • вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик бўйича ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатларини мустаҳкамловчи ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда.

Мавзуга оид