Ўзбекистон | 12:36 / 13.10.2024
7243
1 дақиқада ўқилади
2024 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган енгил автомобиллар сони маълум қилинди
Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга қарийб 1 млрд долларлик енгил автомобиллар импорт қилинган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистонга 48 055 дона енгил автомобил импорт қилинган.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 352 донага ошган. Импорт қилинган автомобилларнинг умумий қиймати 912 млн долларга тенг бўлган.
Ўзбекистонга 2024 йилнинг 8 ойида энг кўп енгил автомобил импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 38 085 та
— Корея – 8 729 та
— АҚШ – 622 та
— Япония – 139 та
— Германия – 104 та
Мавзуга оид
23:19 / 11.01.2025
Янги чеклов Ўзбекистонга автомобил олиб киришни 4 баробаргача қисқартириши мумкин. Қандай қилиб?
19:47 / 11.01.2025
2024 йилда Ўзбекистонга электр ва гибрид автомобиллар импорти бензинли автомобилларга қараганда кўпроқ бўлди
16:21 / 10.01.2025
Импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди
17:13 / 08.01.2025