Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2025 йил январдан кучга кирадиган Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди.
Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди:
• операторларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаш орқали тақсимлаш тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш;
• истеъмолчилар ва кичик электр генераторларини тақсимлаш тармоқларига улаш;
• электр энергиясининг сифатини ва истеъмолчиларни электр таъминотининг барқарорлигини ошириш;
• тақсимлаш тизимларидан самарали ва хавфсиз фойдаланишни ташкил этиш ҳамда барча фойдаланувчилар учун тенг шароитлар яратиш;
• тақсимлаш тармоқларидан оқилона ва шаффоф фойдаланиш шартларини белгилаш мақсадида электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни ўрнатиш.
Энергетика вазирлиги тақсимлаш тизимининг ишончлилик кўрсаткичларини белгилаш, ҳисобга олиш ва ҳисобот беришнинг ягона тизимини жорий этади.
Тақсимлаш тизимлари операторлари юклама зичлиги, тақсимот (сотув) тузилмаси, хизматлар қиймати, ишчи кучланиш ва бошқа кўрсаткичлар каби хусусиятларга асосан турли тоифаларга гуруҳланади. Шунингдек, улар Энергетика вазирлиги томонидан мақсадли кўрсаткичларини ишончлилик ва самарадорликнинг ҳақиқий кўрсаткичлари билан таққослаш орқали ҳар йили баҳоланади.
Мавзуга оид
10:18
Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди. Масъуллар янги тизим тартибини тушунтирди
10:10 / 01.11.2024
Икки ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
12:10 / 31.10.2024
Нурафшонда ярим миллиард сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
07:30 / 31.10.2024