Жаҳон | 15:25 / 17.10.2024
1500
2 дақиқада ўқилади

Британиялик алпинист дунёдаги барча баланд чўққиларини забт этган энг ёш аёлга айланди

23 ёшли британиялик Адриана Браунли дунёдаги 8 минг метрдан юқори барча 14 та чўққини забт этган энг ёш аёлга айланди. У бунинг учун уч йил сарфлади, деб хабар бермоқда The Guardian.

Фото: Aga Adventures

Адриана Браунли Тибетдаги 8027 метрлик Шишапангма чўққисига чиқиб, 8 минг метрдан юқори бўлган охирги чўққини забт этди.

Адриана забт этган биринчи баланд чўққи Эверест эди. Унинг баландлиги 8848 метр.

“Мен учун ҳамма нарса ички мотивация, ўз танам имкониятларини синаб кўриш ва шахсий мақсадларга эришиш истаги билан боғлиқ. Альпинизм — ҳаётга қараб югуриш. У ўзимни эркин ҳис қилишимга имкон беради”, — дейди алпинист.

Уч йил ичида қиз дунёнинг 14 та энг баланд чўққисини забт этди: Эверест, К2, Кангченжунга, Лҳотсе, Макалу, Чо Ою, Дҳаулагири И, Манаслу, Нанга Парбат, Аннапурна И, Гашербрум И, Брод Пик, Гашербрум ИИ ва Шишапангма.

Алпинистнинг айтишича, бу мақсад йўлида у университетни ташлаб кетган ва дўстларидан воз кечган. Бироқ у буни “арзигулик иш” деб ҳисоблайди.

Аёл келажакда бошқа алпинистларни ўқитиш истаги борлигини айтди.

Бунга қадар непаллик 18 ёшли Нима Ринжи Шерп Ер юзидаги 14 та чўққини забт этиб, энг ёш алпинист сифатида жаҳон рекордини ўрнатганди.

Мавзуга оид