БМТ: дунёда 1,1 млрд киши ўта қашшоқликда яшаяпти
Уришаётган мамлакатлар кўп ўлчовли қашшоқликнинг барча даражалари бўйича энг юқори кўрсаткичларга эга.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, дунёда 1,1 миллиард одам ўта қашшоқликда яшаяпти ва уларнинг деярли ярми — 455 миллион киши можаро ёки беқарорлик мавжуд мамлакатларда истиқомат қилади.
Нашр 17 октябр – Халқаро қашшоқликка барҳам бериш кунига бағишланди, деб хабар бермоқда БМТ матбуот хизмати.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Оксфорд университети 6,3 миллиард аҳоли истиқомат қиладиган 112 давлатнинг ўн йил давомидаги статистик маълумотларини таҳлил қилди ва 20 та давлатда қўшимча сўров ўтказди.
Иш натижаларига кўра, «кўп ўлчовли» ёки ўта қашшоқлик деб аталадиган глобал индекс бўйича янгиланган ҳисобот тайёрланди.
Шу билан бирга, нашр муаллифлари можаролардан жабр кўрган мамлакатларда маълумотларни йиғиш муаммоли эканлигини таъкидладилар. Шу сабабли, қашшоқлик даражаси паст баҳоланиши ва ҳақиқий кўрсаткичлар юқори бўлиши мумкин. Бироқ, мавжуд далиллар қашшоқлик ва зиддият ўзаро боғлиқлигини кўрсатишда давом этмоқда.
Мавзуга оид
14:20
БМТ: Исроил ҳужумлари Фаластин иқтисодиётининг мисли кўрилмаган қисқаришига олиб келди
10:30 / 17.10.2024
Эрон БМТни Исроилнинг минтақадаги тажовузини тўхтатишга чақирди
14:40 / 15.10.2024
ГФР ва яна уч давлат Ливандаги БМТ аскарларига таҳдидни қоралади
18:53 / 11.10.2024