Франция Зеленскийнинг «ғалаба режаси»ни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек, аввал ваъда қилинган «Mirage 2000» қирувчи-самолётларини 2025 йил бошида Украинага топширади.
Украина президенти Володимир Зеленский томонидан тақдим этилган «ғалаба режаси»ни Франция қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро маълум қилди, деб ёзди «РБК-Украина».
«Биз ғалаба режасини қўллаб-қувватлаймиз, чунки минг кунлик [уруш даврида] биз Украина билан биргамиз ва зарур ҳаракатларни қилмоқдамиз», деди Барро Киевда ўтказилган матбуот анжуманида.
Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Андрий Сибига ҳам Барро билан музокаралар чоғида «ғалаба режаси»ни амалга ошириш бўйича амалий қадамлар муҳокама қилинганини айтди.
Шунингдек, Франция ТИВ раҳбари ўз мамлакати президенти Эммануэл Макрон ваъда қилган илк «Mirage 2000» қирувчи-самолётларини 2025 йил бошида Украинага топширилишини айтди. Франция ҳам украиналик учувчиларни бу қирувчи-самолётларни бошқаришга ўргатади, деб қўшимча қилди у.
Франция ҳукумати аввалроқ Украинага 20 та «Mirage 2000-5F» самолётларини топширишни режалаштираётганини эълон қилган эди.
Украина президенти Володимир Зеленский 16 октябр куни Олий Радага «Ғалаба режаси»ни тақдим этди. У беш банддан иборат бўлиб, Украинани НАТОга таклиф қилиш, унинг Қуролли кучларини мустаҳкамлаш ва Россияни «ядровий бўлмаган усулда тийиш»ни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
11:53
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05
Байден Пентагонга Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни буюрди
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024