Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда офис очишни режалаштирмоқда
Компания офис директори лавозими учун вакансия эълон қилди.
TON блокчекн-платформасининг Теlegram мессенжери билан интеграция қилинган Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда ўз офисини очиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг LinkedIn саҳифасидан маълум бўлмоқда. Компания Ўзбекистондаги офис директори лавозими учун вакансия эълон қилган. Офиснинг қачон очилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Директор офис фаолиятига раҳбарлик қилади, давлат ҳокимияти органлари, хусусан регулятор билан муносабатларга бош-қош бўлади. Номзод криптовалюталар, финтех ёки молиявий хизматлар соҳаларида бошқарув тажрибасига эга бўлиши, блокчейн технологиялари, рақамли активлар ва криптовалюта бозорларидаги ўзгаришлардан бохабар бўлиши лозим.
Маълумот учун, Wallet криптоҳамёни Telegram ичидаги илова (бот) бўлиб, криптовалюталар муомаласи учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Telegram асосчиси Павел Дуров шу йил ёзда Ўзбекистонга келган ва мамлакат расмийлари билан учрашганди. У Марказий Осиёга сафарида Қозоғистонда ҳам бўлган, кейинроқ Теlegram компанияси Қозоғистонда офис очиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
18:35 / 23.09.2024
Жиноятчиларнинг Telegram рақамлари ва IP-манзиллари ошкор этилади – Дуров
15:24 / 12.09.2024
Теlegram Франция полициясининг сўровларига жавоб беришни бошлади – Liberation
23:17 / 10.09.2024
Австралияда ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин
23:13 / 17.08.2024