Жаҳон | 10:00 / 21.10.2024
2839
2 дақиқада ўқилади

РФ қўшинлари Запорижжяга ҳужум қилди: 10 киши яраланди

Россия армиясининг Запорижжяга берган авиазарбаси натижасида камида 10 киши жароҳатланган. Улар орасида 9 ва 13 ёшли икки қиз ҳам бор, деб хабар қилди маҳаллий ҳукумат.

Фото: Stringer/REUTERS

Россия қўшинлари 19 октябр, шанба куни кечқурун Украинанинг Запорижжя шаҳрига бошқариладиган авиацион бомбалар билан ҳужум қилди, деди област ҳарбий маъмурияти бошлиғи Иван Федоров. Зарба натижасида камида 10 киши, жумладан, 9 ва 13 ёшли икки қиз яраланган. Болалар шифохонада ўртача оғир аҳволда, деди Федоров. 82 ёшли аёл ҳам жароҳат олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Россия Запорижжя марказига икки марта зарба берган. Бомбалардан бири «гипермаркетдан бир неча юз метр узоқликда тушган», деди Федоров.

Ҳужумдан бир неча соат ўтгач, Россиянинг учувчисиз учиш аппаратлари, баллистик ракеталар ва бошқариладиган авиабомбалар билан зарба бериши хавфи туфайли Запорижжя вилоятида яна ҳаво тревогаси эълон қилинди.

ЗАЭС ходими автомобилда бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди

Россия назорати остидаги Запорижжя атом электр станцияси хавфсизлик бошқармаси гуруҳи раҳбари Энергодарда машинасида қўлбола портловчи қурилманинг портлаши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Telegramʼда 4 октябр куни эрталаб Россия Федерацияси Тергов қўмитаси хабар берди.

Шу билан бирга, Запорижжя областининг Россия томонидан тайинланган «губернатори» Евгений Балицкий қурбон ким эканини очиқлади — «шаҳар кенгаши депутати» Андрей Юревич Короткий. У далил келтирмасдан, содир бўлган воқеаларда Киевни айблади.

РФ Федерацияси Тергов қўмитаси умумий хавфли усулда қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатганини маълум қилди.

Мавзуга оид