Эронлик эркак тинчлик учун 40 йил ичида 80 мамлакатни велосипедда айланиб чиқди
60 ёшли Раҳметуллоҳ Азад сайёранинг барча бурчакларида тинчлик зарурлиги ҳақида мессеж тарқатяпти.
Эронлик Раҳметуллоҳ Азад 40 йил давомида 80 та давлатни айланиб ўтиб, дунёда тинчлик зарурлигига эътибор қаратмоқчи бўлди.
Эрон пойтахти Теҳрон чеккасида яшовчи 60 ёшли эркак ҳали ёшлигида зўравонлик, адолатсизлик ва урушга эътибор қаратиш учун дунё бўйлаб саёҳат қилишга қарор қилди.
40 йил давомида Азад Африка, Европа ва Осиёнинг 80 та давлатини кезиб, сайёранинг ҳар бир бурчагидаги одамларга тинчлик-хотиржамлик билан яшаш муҳимлиги ҳақида гапириб берди.
Эронликнинг йўлидаги яна бир тўхташ жойи Туркия бўлиб, у Муш, Кайсери ва Сивас каби вилоятларга борди.
Велосипедчи Агри вилоятида Турк Қизил ярим ой жамияти идорасига ташриф буюрган, Тасилчай туманида эса маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган.
Мавзуга оид
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
16:32 / 19.12.2024
Ўзбекистон Эрон билан қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кучайтиради
19:15 / 15.12.2024