Жаҳон | 14:30 / 22.10.2024
7190
3 дақиқада ўқилади

WSJ: Қодировнинг тарафдорлари Мариуполдаги заводдан техникани олиб чиқяпти

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Қодиров тарафдорлари Илич номидаги Мариупол темир-пўлат заводининг замонавий металлургия ускуналарини демонтаж қилиш ва сотиш билан шуғулланяпти.

Фото: Peter Kovalev/TASS/dpa/picture alliance

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва унинг тарафдорлари Илич номидаги Мариупол темир-пўлат заводидан замонавий металлургия ускуналарини демонтаж қилиш ва сотиш, Ғарб санкцияларига дучор бўлган автомобил ишлаб чиқарувчилар фойдаланиши учун Россияга металлолом жўнатиш ва инерт газларни Россия космик дастурига ўтказиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) 21 октябр, душанба куни менежерлар ва олинган ҳужжатларга таяниб хабар берди.

Россия қўшинлари Мариупол устидан назоратни ўрнатганидан кўп ўтмай, тезда ташкил этилган маҳаллий «ММК имени Ильича» компанияси ишламай қолган заводдан пўлат маҳсулотларини Россия Федерациясига экспорт қила бошлади. Компания 2022 йил август ойида икки киши номидан рўйхатдан ўтган.

WSJ маълумотларига кўра, унинг эгаларидан бири чечен тадбиркори Валид Корчагин, иккинчиси — ҳарбийлар билан алоқадор россиялик тадбиркор Юрий Мурай. Нашрнинг ёзишича, у Россия Мудофаа вазирлиги учун Қримга юк ташиш билан шуғулланган.

Қодиров, Корчагин, Мурай ва Кремл газетанинг изоҳига жавоб бермади.

Генерал Каволи: «РФ Украинадаги урушдан ҳозиргидан ҳам кучлироқ чиқади»

Россия қуролли кучлари Украинадаги урушдан ҳозиргидан ҳам кучлироқ чиқади. 20 октябр куни чоп этилган Der Spiegel нашрига берган интервюсида НАТОнинг Европадаги иттифоқчи кучлари бош қўмондони, америкалик генерал Кристофер Каволи шундай баҳо берди.

«Аммо Россия Украинада йўқотишларга учради, анчагина оғир йўқотишлар бўлди. Лекин Россия қуролли кучлари бу урушдан олинган сабоқларни ўрганмоқда, такомиллаштирмоқда ва амалда қўлламоқда. Украина уруши охирида, нима бўлишидан қатъи назар, Россия қуролли кучлари бугунгидан кучлироқ бўлади, - деди Каволи. - Бу кучлар бизнинг иттифоқимиз чегарасида жойлашган бўлади. Ва уларга бизни душман сифатида кўраётган ўша одамлар қўмондонлик қилади, кейин уруш ривожи туфайли жуда ғазабланадилар».

«Шундай экан, бизда ҳақиқий имкониятлари, миқдори ва ниятлари аниқ бўлган душман бўлади, шунинг учун биз унга қарши туришга қодир қуролли кучларга эга бўлишимиз керак», — дея таъкидлади генерал.

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда НАТОга аъзо давлатларнинг ўн минглаб ҳарбий хизматчилари шай ҳолатда ва агар керак бўлса, бир неча кун ичида жойлаштирилиши мумкин. «Бу жуда катта ўзгариш, лекин биз ҳали кўп иш қилишимиз керак», деди у кенг кўламли ўзгаришлар ва алянснинг қуролланиши ҳақида маълум қилиб.

Мавзуга оид