Хитой Тайван яқинида яна ҳарбий ўқувларни ўтказди
Тайван Мудофаа вазирлиги Хитой машғулотлари ҳар йили ўтказиладиган ўқувлар доирасида амалга оширилганини ва идора вазиятни кузатиб бораётганини маълум қилди.
Хитой кенг кўламли ҳаво-денгиз ўқувларидан кейин яна Тайван яқинида жанговар отишма машғулотларини ўтказди, деб хабар беради Associated Press.
Хитой денгиз хавфсизлиги маъмуриятининг маълум қилишича, жанговар отишмалар амалга оширилган машғулотлар Пинтан ороллари яқинида соат 09:00 дан 13:00 га қадар ўтказилган.
Тайван Мудофаа вазирлиги Хитой машғулотлари ҳар йили ўтказиладиган ўқувлар доирасида амалга оширилганини ва идора вазиятни кузатиб бораётганини маълум қилди.
«Бу Тайван бўғозидаги ҳаракатларга жавобан тутиб туриш таъсирини кенгайтириш йўлларидан бири эканини истисно этиб бўлмайди», — дейилади идора баёнотида.
Хитойнинг мазкур хатти-ҳаракатларига жавобан АҚШ Тайван бўғози орқали транзит ташувларни амалга оширмоқда. 20 октябрь куни АҚШнинг сагдага эсминеци ва Канадага тегишли сагасг фрегати океаннинг Хитой ҳамда Тайванни ажратиб турувчи тор йўлагидан сузиб ўтганди.
Октябр ўрталарида Хитой Тайван атрофида кенг кўламли машғулотлар бошлаган ва бу орқали оролдаги «айирмачи кучларга қатъий огоҳлантириш» юбораётгани ҳамда оролни блокада қилишни машқ қилаётганини билдирганди. Бу Тайванда янги президент сайланганидан кейин иккинчи бор машғулотлар ўтказилишидир.
Joint Sword 2024B номини олган машғулотлар Тайван президенти Лай Синденинг орол Пекин томонидан «аннексия» қилинишига қарши чиқишига ваъда берган муҳим чиқишидан атиги тўрт кун ўтиб бошланди.
Мавзуга оид
23:36 / 31.10.2024
Тайванга «Конг-рей» супертўфони ёпирилди
23:06 / 31.10.2024
Хитой Хайнан ороли ва Жанубий Хитой денгизида 50 млрд долларлик ҳарбий объектларни қурди
21:49 / 31.10.2024
Евроиттифоқ Хитойнинг Temu интернет-дўконини жаримага тортмоқчи
15:51 / 31.10.2024