Австрия раҳбари канцлерга ҳукуматни шакллантиришни топширди
Австрияда парламент сайловларидан сўнг ўзига хос вазият юзага келди. Ҳукуматни сайловда иккинчи ўринни эгаллаган партия раҳбари тузади.
Австрия президенти Александр Ван дер Беллен сайловда иккинчи ўринни эгаллаган Австрия халқ партияси етакчиси, канцлер Карл Нехаммерга Австриянинг ғалаба қозонган ўнг популист Озодлик партияси раҳбари Герберт Кикл ўрнига ҳукумат тузишни топширди. Бу ҳақда 22 октябр, сешанба куни AFP хабар берди.
Унга кўра, бу ноёб прецедентдир. Бошқа ҳеч бир партия ўнг популистлар ва устунликка эришган Кикл билан коалицияга киришни хоҳламайди. Сентябр ойидаги сайловлардан кейинги дастлабки музокаралар босқичида у шериклар топа олмади.
«Вазият янги ечимларни талаб қилади»
Шу муносабат билан Австрия раҳбари «мутлақо ноодатий ҳолат» ҳақида эълон қилган. «Вазият янги бўлса, у янги ечимларни талаб қилади», деди Ван дер Беллен. Унинг сўзларига кўра, энди масала «барқарор ва имкон қадар тезроқ ҳаракат қила оладиган федерал ҳукуматни яратишнинг бошқа йўлини топиш»дан иборат.
Давлат раҳбари Нехаммердан учинчи ўриндаги Социал-демократик партия билан коалиция музокараларини «зудлик билан» бошлашни сўради.
Мавзуга оид
22:54 / 13.12.2024
Австрия ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан тўлайди
00:50 / 10.12.2024
Австрия Шенген зонасининг кенгайишига қўйган ветосини бекор қилди
18:55 / 23.11.2024
Австрияда сантехник 30 килоли тилла тангалар топиб олди
09:01 / 16.11.2024