Жаҳон | 11:10 / 23.10.2024
1673
1 дақиқада ўқилади

Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили: Ғазо шимоли аҳолисига оммавий қирғин хавф соляпти

Риёд Мансур БМТ Хавфсизлик кенгашини Фаластин эксклавидаги тинч аҳолини ҳимоя қилишга чақирди.

Фото: Anadolu Agency

Блокада қилинган Ғазо секторининг шимолида 470 мингдан ортиқ фаластинликлар яқин орада қирғинга дучор бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили Риёд Мансурнинг БМТ бош котиби Антониу Гутерришга, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси раиси Филемон Янгга ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига бу ой раислик қилаётган Швейцарияга йўллаган мактубида айтилади, деб хабар беради Фаластиннинг расмий ахборот агентлиги WAFA.

Мансур Исроил кучларининг Ғазо секторида бутун дунё жамоатчилиги кўз ўнгида геноцид содир этаётганига эътибор қаратди.

Дипломатнинг эслатишича, Исроил бир неча ҳафта давомида эксклав шимолий ҳудудлари аҳолисини озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва бошқа зарур маҳсулотлардан маҳрум қилмоқда.

Касалхоналар тизимли равишда нишонга олинмоқда, тинч аҳоли тегишли тиббий ёрдам олиш имкониятидан маҳрум, фаластинликлар эса хавфсиз жойлар йўқлигига қарамай, Ғазо секторининг жанубига кўчишга мажбур бўлмоқда, дея эътибор қаратди Мансур.

Мавзуга оид