Ғазо расмийлари: Исроил 250 мингдан ортиқ ёрдам юк машиналари киришини тўсиб қўйди
Хабарда айтилишича, озиқ-овқат ва болалар овқати олиб кирилишига тўсқинлик қилиб, Исроил шу тариқа очарчилик инқирозидан қурол сифатида фойдаланмоқда.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армияси Ғазо секторига 250 мингдан ортиқ гуманитар ёрдам юк машинасининг кириб келишига тўсқинлик қилди.
Ғазо ҳукумати матбуот хизматига кўра, Тел-Авив маъмурияти Ғазо секторида, хусусан, Фаластин эксклави шимолидаги Жабалия ҳудудида очарчилик инқирозини давом эттирмоқда.
«Озиқ-овқат ва болалар овқати олиб кирилишига тўсқинлик қилиб, Исроил шу тариқа очарчилик инқирозидан қурол сифатида фойдаланди. Бу ҳам инсониятга қарши жиноятдир», — дейилади баёнотда.
Ғазо маъмурияти Исроил армиясининг охирги чегара дарвозасини 169 кун давомида бутунлай ёпиб қўйганига ва Фаластин эксклави барча қисмлари қаттиқ блокадага олинганига эътибор қаратди.
Фаластин эксклави ҳукумати, шунингдек, Ғазо секторидаги 2,4 миллион фаластинликка қарши «ушбу даҳшатли жиноят юзасидан халқаро ҳамжамият ва дунё давлатларининг жим туришини тушунолмаслигини» таъкидлади.
Мавзуга оид
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
14:47 / 18.12.2024