Жаҳон | 11:00 / 23.10.2024
1598
1 дақиқада ўқилади

Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин

ТИВ раҳбари, шунингдек, бунга йўл қўймаслик учун Исроилга босимни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Фото: DPA

Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн Исроилнинг Ғазо сектори ва Ливанга ҳужумларини давом эттириши минтақада янги можароларга олиб келиши мумкинлигини айтди.

Бу ҳақда у Хорватия бош вазири Андрей Пленкович билан Загребда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди, дея хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда Исроилнинг Ғазо ва Ливанга ҳужумларига жавобан умумий позицияни ишлаб чиқиш учун мувофиқлаштириш зарурати муҳокама қилинди.

Ҳусайн Ғазо ва Ливандаги урушнинг давом этиши бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

ТИВ раҳбари, шунингдек, бунга йўл қўймаслик учун Исроилга босимни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Ироқ ташқи ишлар вазири 16 октябр куни Ирландия, Чехия, Хорватия ва Францияни қамраб олган Европа сафарини бошлади.

Мавзуга оид