Жаҳон | 12:20 / 23.10.2024
1221
1 дақиқада ўқилади

Исроилнинг Байрутда Рафиқ Ҳаририй касалхонаси яқинидаги ҳужумида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди

Кечаси Ливан пойтахтидаги Рафиқ Ҳаририй давлат касалхонаси атрофи Исроил самолётлари томонидан зарбага учради.

Фото: Anadolu Agency

Ливан пойтахти Байрутдаги Рафиқ Ҳаририй давлат касалхонаси яқинида бир кеча-кундузда Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди, 57 киши яраланди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Жена ҳудудидаги Рафиқ Ҳаририй давлат шифохонаси атрофи тунда Исроил самолётлари томонидан зарбага учраган.

Қайд этилишича, Исроил ҳаво ҳужумида 13 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 57 киши жароҳатланган, улардан 7 нафарининг аҳволи оғир.

Исроил ҳужуми Рафик Ҳаририй давлат касалхонасига катта зарар етказгани билдирилди.

Аввалроқ Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рафиқ Ҳаририй давлат шифохонаси яқинидаги ҳудудда Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани ва 24 киши яралангани ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга оид