Ўзбекистоннинг жаҳон қонун устуворлиги индексидаги ўрни эълон қилинди
Ўзбекистон 2016 йилдан бери биринчи марта рейтингда пастлагани кузатилди.
Глобал қонун устуворлиги индексининг 2024 йилги ҳисоботида Ўзбекистон 142 давлат орасида 83-ўринни эгаллади.
Рейтинг ҳукумат ваколатларини чеклаш, коррупциянинг йўқлиги, очиқ ҳукумат, инсон ҳуқуқлари, ҳимоя ва хавфсизлик, қонун назорати, фуқаролик судлови, жиноий судлов даражаси каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилган.
Ўзбекистон ҳимоя ва хавфсизлик даражаси бўйича энг яхши натижани қайд қилган. Қолган кўрсаткичлари дунё мамлакатлари орасида ўртача даражага эга.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон рейтингда 2016 йилдан бери биринчи марта пастламоқда ва 2023 йилга нисбатан 5 поғона пастга тушган.
Рейтингнинг дастлабки беш поғонасидан Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Германия жой олди.
Шунингдек, рейтингда Қозоғистон 65-ўринда, Қирғизистон 101-ўринда, Россия 113-ўринда қайд этилди.
Мавзуга оид
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
22:02 / 17.10.2024
Дунёда интернет эркинлиги даражаси пасайиб бораётгани қайд этилди
19:22 / 17.10.2024
The Guardian ўзбекистонлик 17 ёшли футболчини жаҳоннинг энг умидли топ-60 ўйинчиси рўйхатига киритди
18:13 / 17.10.2024