БМТ экспертлари РФни Виктория Рошчина тақдирига ойдинлик киритишга чақирди
«Рошчинанинг ўлими тасдиқлангач, унинг ўлими ҳолатларини мустақил текшириш учун жасадини зудлик билан уйига қайтаришга чақирамиз», деди БМТ экспертлари.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил экспертлари 2023 йил август ойи бошидан бери алоқага чиқмаган украиналик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Виктория Рошчинанинг ўлими ҳақидаги хабарларни Россия томонидан дарҳол тасдиқлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда 23 октябр, чоршанба куни БМТ сайтида чоп этилган пресс-релизда айтилади.
Журналистнинг ўлими ҳақидаги қайғули хабар «Виктория Рошчинанинг ғойиб бўлиши, унинг тақдири ва қаердалиги ҳақида бир йилдан ортиқ давом этган ноаниқлик натижасида унинг яқинларига етказилган оғир азоб-уқубатларни янада кучайтиради», — дейилади БМТнинг бир қатор мустақил экспертлари номидан қилинган баёнотда.
«Рошчинанинг ўлими тасдиқлангач, унинг ўлими ҳолатларини мустақил текшириш учун жасадини зудлик билан уйига қайтаришга чақирамиз», деди БМТ экспертлари.
РФ асирликда ҳалок бўлган журналист қизнинг жасадини ҳалигача Украинага қайтармади
Россия бир неча кун олдин ҳарбий асирларнинг охирги алмашинуви доирасида журналист Виктория Рошчинанинг жасадини Украинага топширмади. Бу ҳақда 20 октябр куни «Суспiльне» нашрига Украина ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб вакили Петро Яценко маълум қилди.
«18-куни Викториянинг жасади репатриация доирасида топширилмади. Мувофиқлаштириш штаби барчани қизиқтирган саволларга жавоб олиш учун бор имкониятларни ишга солмоқда», - деди Яценко. Унинг қўшимча қилишича, Рошчинанинг жасадини қайтариш «тўлиқ қарама-қарши томонга боғлиқ».
Мувофиқлаштирувчи штаб вакили, шунингдек, Рошчинанинг жасадини топширишнинг кечикишини Россия томони «эҳтимолий жиноят изларини» яширишга уринаётгани билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга, журналистнинг ўлими сабаблари, хусусан, қийноқлар эҳтимоли ҳақида гапиришга ҳали эрта, деди Яценко.
Мавзуга оид
15:55 / 23.12.2024
The Insider: РФ олигархлари санкциялар остида ҳам ЕИда пул ишлашяпти
15:20 / 23.12.2024
Абхазия «маъмурияти»: РФ электр энергияси етказиб беришни бошлайди
12:19 / 23.12.2024
Украина омбудсмани: РФ аскарлари ҳарбий асирларни отиб ташлади
14:20 / 20.12.2024