Жаҳон | 12:20 / 24.10.2024
1403
1 дақиқада ўқилади

Исроил ҲҲК Ливан жануби ва шарқига зарба берди, 19 киши ҳалок бўлди

Турар жой бинолари ва савдо мажмуалари Исроил самолётлари томонидан нишонга олинган.

Фото: Anadolu Agency

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливаннинг шарқий ва жанубий ҳудудларидаги турар жой бинолари ва савдо мажмуаларига зарбалар берди: 19 киши ҳалок бўлди, 35 киши яраланди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг мамлакат жанубидаги Набатия туманида Кессар Затер мавзесига уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида 5 киши ҳалок бўлди, 21 киши яраланди.

Ливан шарқидаги Ҳермел тумани мавзеларидан бирига ҳаво ҳужуми уюштирилгани оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна ўн киши яраланди.

Ливаннинг NNA расмий ахборот агентлиги маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари мамлакат жанубидаги Бинт Жубайл туманидаги Ҳарис қишлоғидаги уйга зарба бериши натижасида икки киши ҳалок бўлган. Сайда туманининг Туффаҳата қишлоғига ҳаво ҳужуми оқибатида яна олти киши ҳалок бўлди.

Ливан шарқида, Баалбек туманидаги Неби Шит аҳоли пунктида уй Исроил самолётлари томонидан нишонга олиниши натижасида бир киши ҳалок бўлди, 4 киши яраланди.

Мавзуга оид