Капиталбанк Raiffeisenbank International AG мукофотига сазовор бўлди
Пекинда бўлиб ўтган SIBOS 2024 халқаро форуми доирасида Капиталбанк Raiffeisenbank International AG компаниясининг “Мухбирлик алоқалари ва тўловларни амалга ошириш соҳасида эришган ютуқлари учун” мукофотини қўлга киритди. Австрия банки 20 йилдан буён Капиталбанкнинг етакчи хорижий ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
— Асосий ҳамкорларимиздан бирининг эътирофига сазовор бўлиш биз учун катта шарафдир. Мукофот нафақат Капиталбанк ва Raiffeisenbank International AG ўртасидаги ҳамкорликнинг юқори даражасини тасдиқлайди, балки ҳамкорлигимиз ишончлилиги ва барқарор ривожланиши рамзи бўлиб хизмат қилади, — таъкидлади Капиталбанк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмаилов. — Хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш бизга бутун дунё бўйлаб мижозларимизга мослашувчан ва ишончли хизматларни тақдим этиш имконини беради.
Йигирма йиллик ҳамкорлик давомида Капиталбанк ва Raiffeisenbank International AG бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириб, мижозлар ва ҳамкорларга энг яхши молиявий ечимлар ва хизматларни тақдим этди.
Raiffeisenbank International AG ҳақида
1927 йилда асос солинган бўлиб, бугунги кунда у Австриянинг энг йирик банк гуруҳларидан бири ҳисобланади. Австриядан ташқари, у Марказий ва Шарқий Европанинг яна 14 та давлатида фаолият юритиб, 17,2 миллион мижозга хизмат кўрсатади.
SIBOS ҳақида
SIBOS конференция-кўргазмаси – нақд пул муомаласи, қимматли қоғозлар ва савдо масалаларида тажриба алмашиш ва жамоавий қарорлар қабул қилиш бўйича энг йирик банк тадбиридир ва 1978 йилдан буён ўтказилиб келинади, халқаро банклараро ахборот узатиш ва тўлов тизими - SWIFT томонидан ташкил этилган. Жорий йилда Капиталбанк Ўзбекистон банклари орасида форумнинг биринчи расмий иштирокчи-экспоненти бўлди.
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 23.10.2024
Moody's агентлиги Капиталбанкнинг кредит рейтингини B2 даражасида тасдиқлади ва прогнозни "ижобий"га ўзгартирди
18:30 / 22.10.2024
Капиталбанк Германиянинг Commerzbank AG билан базавий кредит битимини имзолади
15:18 / 22.10.2024
Капиталбанк Converse Bank билан ҳамкорлик келишувини имзолади
16:00 / 21.10.2024