Япония ТИВ раҳбари Эронни вазминликка чақирди
Япония ташқи ишлар вазири Такеши Ивая эронлик ҳамкасби Аббос Арақчи билан телефон орқали мулоқот қилди.
Япония ҳукумати Эронни Яқин Шарқдаги кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик учун вазминликка чақирди.
Япония ташқи ишлар вазири Такеши Ивая эронлик ҳамкасби Аббос Арақчи билан телефон орқали мулоқот қилди.
Япония ТИВ матбуот хизматининг таъкидлашича, 40 дақиқалик суҳбат давомида Ивая ўз мамлакатининг Яқин Шарқдаги кескинликнинг кучайиши, хусусан, Эроннинг Исроилга сўнгги ҳужуми муносабати билан «жиддий хавотирлари»ни билдирган.
Ивая барча томонларни, шу жумладан Эронни янада кескинлашувнинг олдини олиш учун вазминликка чақирди, шунингдек, минтақада кескинлик кучайган тақдирда Япония фуқароларининг хавфсизлигини таъминлашда Эронни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигидан берилган ёзма баёнотга кўра, Арақчи ва Ивая минтақадаги охирги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашди.
Вазирлар яна беқарорликнинг олдини олиш, Ғазо ва Ливанда зудлик билан ўт очишни тўхтатишни таъминлаш ва Исроил ҳужумлари остида бу ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамларини етказиш учун халқаро саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидладилар.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
21:37 / 31.10.2024
Германияда Эроннинг барча бош консулликлари ёпилади
15:50 / 31.10.2024
Германия канцлери Эронни Исроил зарбаларидан сўнг «вазиятни кескинлаштирмасликка» чақирди
15:24 / 30.10.2024
Япониядаги қишлоқда кексалар ёлғизликни енгиш учун кўчаларга қўғирчоқлар ўрнатяпти
14:20 / 30.10.2024