Ўзбекистон | 11:49 / 25.10.2024
7794
2 дақиқада ўқилади

Бухоро вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди

2021 йил июлидан буён Бухоро вилояти ССБ раҳбари бўлган Асқар Баҳронов ўрнини Элёр Олтиев эгаллади. 

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Элёр Олтиев Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев хабар бермоқда.

Элёр Олтиев 2011 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат босқичини, 2017 йил Бухоро давлат тиббиёт институтининг клиник ординатурасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасида бошлаган.

Турли йилларда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, Когон шаҳар ва Қоракўл туман тиббиёт бирлашмалари бошлиғи, шунингдек Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Элёр Олтиев Миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

У эндиликда Бухоро вилояти ССБ раҳбарлигида 2021 йил июлидан буён ишлаб келган Асқар Баҳронов ўрнини эгаллади. 

Мавзуга оид