Ўзбекистон | 18:28 / 25.10.2024
3337
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон аҳолиси кунига 2 минг кишига ошмоқда
Аҳоли сони ҳар ойда ўртача 61,7 минг кишига ошган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябр ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37,4 млн кишини ташкил этган.
Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган.
Аҳоли сони 2024 йил бошидан буён 555,6 минг кишига кўпайган. Жумладан, 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 61,7 минг кишига ошган.
2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.
Мавзуга оид
12:34 / 07.07.2024
Россияда аҳолининг табиий камайиши ортиб бормоқда
13:09 / 23.01.2024
32 йилда 16 млнга кўпайиш: аҳоли сони ошиши қайси масалаларни долзарблаштиради?
16:50 / 02.02.2023
Ўзбекистонда аҳоли сони энг кўп ва энг кам бўлган туманлар маълум қилинди
14:16 / 15.01.2023