Ўзбекистон | 12:10 / 25.10.2024
3672
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди

Дарябай Кайпов 24 октябр куни Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди. 

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси хабарига кўра, тайинловга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари эди

Ушбу лавозимни Шуҳрат Тешаев эгаллади. Бунгача у Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Шуҳрат Тешаев 1969 йил Бухоро вилоятида туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида “Пахта” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Мавзуга оид