Сунъий интеллектга эга робот томонидан чизилган сурат 120 минг долларга сотилиши мумкин
Ai-Da дунёдаги биринчи ултрареалист рассом-робот ҳисобланади. Уни Эйдан Меллер ва Энгинеэред Артсе мутахассислари тайёрлаган.
Sotheby’s кимошди уйи Ai-Da рассом-роботи яратган портретни савдога чиқаради, деб хабар беради CNN.
Ai-Da дунёдаги биринчи ультрареалист рассом-робот ҳисобланади. Уни Эйдан Меллер ва Engineered Artsе мутахассислари тайёрлаган. Ai-Da бионик қўллари ва кўзларидаги камералар ёрдамида расм чизади. Робот дастурчи аёл Ада Лавлейс шарафига Ai-Da деб номланган.
Робот чизган суратда математик Алан Тюринг тасвирланган. Sotheby’s полотно учун 120-180 минг доллар қўлга киритишни режалаштирган. Аукцион 31 октябр куни очилади.
Ai-Da ўз иши йирик кимошди уйи томонидан сотувга қўйилган биринчи рассом-роботга айланади. Картина, шунингдек, 2024 йилнинг майида БМТга намойиш этилганди.
«Менинг ишларим Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш борасидаги тамойилларига мос келади — Алан Тюринг ҳам бунинг тарафдори эди», — дейди мулоқот учун СИнинг илғор тил моделидан фойдаланадиган робот.
2022 йилда робот Билли Айлиш, Даяна Росс, Кендрик Ламар ва Пол Маккартнининг портретларини чизган эди. Ундан бир йил олдин эса Миср чегарачилари Ai-Da рассом-роботни жосусликда гумон қилиб ушлашганди. Хавфсизлик кучлари робот кўзларига ўрнатилган камералар ёрдамида жосуслик қилиши ва танасидаги модем орқали маълумотларни узатиши мумкин деб ҳисоблаган.
Мавзуга оид
15:23 / 30.10.2024
Олимлар саратонни сунъий интеллект ёрдамида даволашнинг янги усулини кашф этди
20:57 / 23.10.2024
Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди
00:10 / 23.10.2024
Сунъий интеллект шифокорларга рентген тасвирлари орқали суяклар синишини аниқлашга ёрдам беради
01:15 / 22.10.2024