БМТ: 2023 йилда можароларда ҳалок бўлган тинч аҳоли орасида аёллар улуши икки баравар кўпайди
Ўлим даражасининг ортиб бораётгани халқаро ҳуқуққа очиқдан очиқ эътиборсизлик фонида юз бермоқда — «БМТ-Аёллар».
Қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлган аёллар улуши ўтган йили 2022 йилга нисбатан икки баравар ошди.
Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича ташкилоти («БМТ-Аёллар»)нинг «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» деб номланган сўнгги ҳисоботида айтилади.
Ҳисобот муаллифлари урушлар ва можаролар аёллар ва болаларга тобора кўпроқ таъсир кўрсатаётганига эътибор қаратди. «2023 йилда қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлган аёллар сони 2022 йилга нисбатан икки баравар кўпайди. Тўқнашувларда ҳалок бўлганларнинг ўн нафаридан тўрт нафари аёллардир», — дейилади ҳисоботда.
Ўлим ва зўравонлик кўрсаткичларининг ўсиши аёллар ва болаларни ҳимоя қилишга қаратилган халқаро қонунларга тобора кўпроқ эътибор бермаслик фонида содир бўлмоқда, дея маълум қилди «БМТ-Аёллар» тузилмаси.
Ҳужжатлаштирилган ўлимларнинг аксарияти — 70 фоизи — босиб олинган Фаластин ҳудуди ва Исроилда содир бўлган. Тўқнашув 2023 йилда тинч аҳоли учун энг ҳалокатли бўлди.
Мавзуга оид
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
12:20 / 05.12.2024
“Исроил БМТ билан ҳимояланиб, геноцид уюштирмоқда” — Франческа Албанезе
17:18 / 03.12.2024