ЕИ КХДРни РФнинг Украинага қарши урушида иштирок этмаслик ҳақида огоҳлантирди
Ўз аскарларини Украинадаги урушга жалб қилиш КХДР томонидан БМТ Низомини бузиш бўлади, дея таъкидлади Европа Иттифоқи.
Европа Иттифоқи КХДР Россиянинг Украинага қарши давом этаётган урушида қатнашиш учун ҳарбий хизматчиларни жўнатаётгани ҳақидаги хабарларнинг ортишидан чуқур хавотирда. Агар бундай маълумотлар тасдиқланса, бу Европа ва глобал тинчлик ва хавфсизлик учун жиддий оқибатларга олиб келадиган бир томонлама душманлик ҳаракати сифатида қабул қилинади, дейилади Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел номидан берилган баёнотда. У 24 октябр, пайшанба куни Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати расмий сайтида чоп этилган.
Шимолий Кореянинг урушдаги иштироки «халқаро ҳуқуқни, жумладан, БМТ Низомининг энг фундаментал тамойилларини жиддий бузиш бўлади», деб таъкидлайди Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари. Бундан ташқари, ЕИ Москва ва Пхенян ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг чуқурлашишини, хусусан, «БМТ Хавфсизлик Кенгашининг кўплаб резолюцияларини қўпол равишда бузаётган» қурол-яроғ етказиб берилишини кескин қоралайди.
Шу муносабат билан Европа Иттифоқи Шимолий Кореяни Россиянинг ноқонуний ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирди, шунингдек, ўз ҳаракатларини, жумладан, жавоб чораларини халқаро ҳамкорлар билан мувофиқлаштиришини кўрсатди.
Зеленский: РФ бир неча кун ичида КХДР қўшинларидан фойдаланишни бошлайди
Украина президенти Володимир Зеленский Россия Шимолий Корея аскарларини Украинага қарши урушга жалб қилиши ҳақида айтиб ўтди. Разведка маълумотларига кўра, улар жанговар зонада 27 ва 28 октябр кунлари пайдо бўлади, деб ёзди у Telegramʼда 25 октябр куни. У Ғарб иттифоқчиларини Москва ва Пхенян ҳукуматларига босим ўтказишга чақирди.
Россия президенти Владимир Путин ҳам 25 октябр куни мамлакати ва Шимолий Корея керак бўлганда ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарор қилиши тўғрисида гапириб ўтди.
Мавзуга оид
12:20
NYT: КХДР қўшинларини Россияга юбориш ғояси Пхеняндан чиққан
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
09:12 / 23.12.2024
Украина: Россия КХДР аскарларига сохта ҳужжатлар беряпти
16:03 / 20.12.2024