Ўзбекистон | 14:15 / 27.10.2024
7719
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда депутатлик сайлови ўтган деб ҳисобланди

Сайлов кодексига кўра сайлов ўтди деб ҳисобланадиган даражада сайловчи овоз бериб бўлган.

Фото: Kun.uz

Марказий сайлов комиссияси депутатлик сайлови ўтган деб ҳисобланиши ҳақида маълум қилди.

Соат 13:00 ҳолатига кўра, 19 млн 944 минг 859 нафар сайловчидан 9 млн 498 минг 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этган.

Сайлов кодексининг 96-моддасига кўра сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади.

Мавзуга оид