Ўзбекистон | 08:10 / 28.10.2024
7988
1 дақиқада ўқилади
“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Маҳмуджон Ёқубов “Ҳудудгазтаъминот” бошқаруви раисининг газ сотиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Ёқубовга қадар “Ҳудудгазтаъминот” бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимида 2019 йилдан буён Абдусамат Саидвалиев ишлаган.
“Ҳудудгазтаъминот” жамоаси кўп йиллик хизмати, соҳа ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Абдусамат Саидвалиевга миннатдорчилик билдириб, уни нафақага кузатди.
2024 йилнинг июлида “Ҳудудгазтаъминот” бошқарув раиси этиб Маъруфхон Хўжаев тайинланганди.
Мавзуга оид
18:31 / 27.09.2024
“100 млн долларлик газнинг ҳавога учиши тўхтайди” — АҚШ компанияси Ўзбекистонда газ тармоқларини таъмирламоқда
08:06 / 04.07.2024
Андижон вилоят прокурори “Ҳудудгазтаъминот”га раҳбар бўлди
14:24 / 15.02.2024
Совуқ тушганда метан заправкалар иш жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкин
19:35 / 09.02.2024