Жаҳон | 19:32 / 28.10.2024
5296
2 дақиқада ўқилади

Исроил 500 млн долларлик лазерли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини буюртма қилди

Iron Beam номини олган тизим турли ҳаво нишонлари, жумладан, реактив ва миномёт снарядрлари, учувчисиз учиш аппаратлари, қанотли ракеталарга қарши курашга мўлжалланган.

Фото: Исроил Мудофаа вазирлиги

Исроил Мудофаа вазирлиги Iron Beam ҳаво ҳужумидан мудофаа лазерли тизимларни етказиб бериш бўйича 500 миллион долларлик шартномани имзолади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Эял Замир маълум қилди.

«Ушбу битим янги даврдан — лазерли мудофаа тизими давридан дарак», — дейди Замир. Унинг сўзларига кўра, илк лазерли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 2025 йил давомида ишга туширилади.

Мазкур қуролларни етказиб бериш бўйича келишувга аввалроқ Мудофаа вазирлиги ва Исроил мудофаа кучларининг қўшма органи — Қурол ва технологик инфратузилмани тадқиқ қилиш, ривожлантириш администрацияси ҳамда Rafael Advanced Defense Systems ва Elbit Systems мудофаа компаниялари эришган эди.

Iron Beam турли ҳаво нишонлари, жумладан, реактив ва миномёт снарядрлари, учувчисиз учиш аппаратлари, қанотли ракеталарга қарши курашга мўлжалланган. Қуролларни ўрнатиш Исроилнинг кўп босқичли мудофаасининг бир қисмига ва «Темир гумбаз» тизимига қўшимча кучга айланиши керак.

Rafael Advanced Defense Systems компанияси ижрочи директори Йоав Тургеманнинг эслатишича, мазкур технологиялар учун бир неча йил вақт кетган ва бу каби лазерли қурилмалар ҳозирда ўрнатишга тайёр — улар ўз йўналишида дунёдаги биринчи ҳисобланади.

Мавзуга оид