НАТО КХДР аскарларига қарши нима қилмоқчи?
Россия-Украина уруши фонида КХДР аскарларининг жанг майдонида мавжудлигини тасдиқлаши билан ҳайратланарли тус олди. Ғарб бу борада бирор қарорга келмаган. НАТО Пёнгянгнинг Украинадаги иштирокига қарши қандай қарор қабул қилади?
Kun.uzʼнинг «Геосиёсат» дастурида таҳлилчилар Шуҳрат Расул, Камолиддин Раббимов ва Абдували Сойибназаров мавзуни муҳокама қилди.
КХДРнинг Украинага Россия томонда уруш олиб бориш учун ҳарбий юборишига нима дейсиз?
Абдували Сойибназаровнинг таъкидлашича, Шимолий Корея аскарлари Россия қўшини таркибида уруш олиб бориши Россия сингари катта империя учун шармандали ҳолат. Аммо таҳлилчи ҳозиргача Шимолий Корея аскарларидан бирортаси Украина томонидан асирга олинмагани ва 1 ноябрдан шимолий кореялик аскарлар жанг майдонига жалб этилиши мумкинлигини айтиб ўтади. Шунингдек, сиёсатшунос КХДР аскарлари урушдан кейинги тиклаш жараёнига жалб қилиниши мумкин деган фикрни ҳам келтиради.
«Шимолий Корея аскарлари Россия ғарбига юборилиши Россияга бўлган агрессия таъсирида бўлиши мумкин. Яъни, бу аскарлар Курскка юборилади ва уруш жараёнига жалб қилинади. Аммо НАТО қўшини Россия сарҳадларига ҳужум қилиши бу – қийин масала, чунки Ғарбнинг Украинага ёрдам кучларини юборишиПутиннинг жаҳлини чиқариб, ядро қуроли билан таҳдид қилишига олиб келган эди. Бу жараённинг авж олишини хоҳламаган Ғарб Украинага юбораётган ёрдамини анчагина камайтирган. Фронтдаги вазиятнинг Россия фойдасига ишлаши шундан билинади»,
Абдували Сойибназаровнинг фикрларига қарши ҳолда фронтда бўлиб ўтаётган воқеаларни Шуҳрат Расул қуйидагича изоҳлайди: «6 нафар Шимолий Корея аскарлари Украинага асирга тушган ва буни бутун дунё ОАВда учратиш мумкин. Аҳвол шундай давом этар экан, НАТО бошчилигида ҳарбий алянс тузилиши ва Курск остонасига олиб кирилиши муқаррар масала бўлиб турибди. Бу эса геосиёсатда аҳволни янада мураккаблаштиради, ҳатто 3-жаҳон уруши бошланиши ҳам мумкин. Жанубий Корея ва Япония ҳам бу жангга қўшилиши мумкин. Биламизки, бу икки давлатнинг ҳарбий, иқтисодий қудрати кучли 10 талик давлатлар ичида туради. Шимол эса доимий ядро таҳдиди билан дунё ҳамжамиятини ваҳимага солиши аниқ», — дейди Сойибназаров.
Ғарб КХДР ҳарбийлари Украинада мавжудлигини тасдиқлади, лекин алянс қандай чора кўради?
Камолиддин Раббимов бу жараёнга кўриладиган чора Америкадаги сайлов призмасидан қаралиб белгиланади, деган фикрни келтиради.
Шунингдек, таҳлилчи НАТО ва Жанубий Корея томонидан берилган баёнотда Шимолий Корея аскарлари Россиядаги жанг майдонига тортилиши аниқ эканини айтиб ўтади. Ким Чонг Ин эса Россиядаги уруш жараёнидан фойдаланиб, Жанубий Корея билан ҳам алоқаларни узаётгани ва қуюшқондан чиқувчи турли ҳаракатларни бажараётгани ҳақида ҳам айтиб ўтилади.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
12:20 / 24.12.2024
NYT: КХДР қўшинларини Россияга юбориш ғояси Пхеняндан чиққан
22:22 / 23.12.2024