Ўзбекистон | 07:30 / 28.10.2024
6730
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди
Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси этиб тайинланди.
Дипломат 62 ёшда. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган, 2020—2024 йилларда Покистондаги элчи лавозимида ишлаган.
Ойбек Усмонов 1998 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.
Кобулга тайинланишидан олдин у Миср ва Покистондаги элчи, 2011—2012 йилларда эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
Мавзуга оид
17:01 / 29.10.2024
Афғонистонда аёл олти эгизакни дунёга келтирди
23:27 / 27.10.2024
ОАВ: «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади
19:13 / 23.10.2024
Афғонистон Амударё ҳавзасида нефт қазиб олишни кўпайтиришга қарор қилди
10:10 / 23.10.2024