Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳакурк, Гара, Қандил ва Синжар ҳудудларида кўп сонли жангчиларни йўқ қилишга муваффақ бўлди.
Туркия Мудофаа вазирлиги 24 октябр куни маҳаллий вақт билан соат 23:30 да Ироқ шимолидаги КИП ва бошқа гуруҳлар нишонларига ҳаводан зарбалар берилганини маълум қилди. Операциядан мақсад жангчиларни зарарсизлантириш, тинч аҳоли ва хавфсизлик кучларига қарши терактларнинг олдини олиш эди, дея таъкидлайди идора.
Баёнотда айтилишича, операция натижасида ғорлар, бошпаналар, омборлар ва жангчилар томонидан фойдаланилган бошқа объектлардан иборат 34 та нишон йўқ қилинган.
Қайд этилишича, операция давомида асосан маҳаллий қуроллардан фойдаланилган. Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳакурк, Гара, Қандил ва Синжар ҳудудларида кўп сонли жангчиларни йўқ қилишга ҳам муваффақ бўлди.
«Турк қуролли кучлари, аввалгидек, террорга барҳам берилмагунча, қатъият ва фидойилик билан унга қарши курашни давом эттиради. Ушбу операция давомида тинч аҳолига, дўстона кучларга, тарихий-маданий бойликларга, атроф-муҳитга зарар етказмаслик учун барча чоралар кўрилди», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
21:46 / 30.10.2024
Эрдўған курдларни «Туркия асрини» биргаликда қуришга чақирди
20:55 / 30.10.2024