Ўзбекистон | 17:00 / 29.10.2024
1476
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Octobank иловаси орқали хориждаги яқинларингизга пул юборинг ва хизматлар учун тўлов қилинг

Octobankʼнинг Octo-Mobile иловаси халқаро пул ўтказмаларининг иккита қулай усулини таклиф қилади — Visa Direct вa SWIFT орқали.

Фото: Octobank

Бажариладиган вазифага мослаб, энг қулайини танланг. Visa Direct — Visa карталари ўртасида тезкор пул ўтказиш учун, SWIFT — хориждаги ўқиш ёки даволанишга тўлов қилиш учун.

Visa Direct — Visa карталарига тезкор пул ўтказиш

Octo-Mobile иловасидаги Visa Direct бу — дунёнинг 180 мамлакатига бир зумда пул ўтказиш хизмати. Яқинлари Visa картасига валюта картасини очмасдан пул юбормоқчи бўлганлар учун мос келади. Хизмат автоматик равишда маблағларни олувчининг валютасига конвертация қилади.

Octo-Mobile иловасидаги Visa Direct орқали қандай қилиб пул юбориш мумкин?

  • Илованинг пастки менюсида “Карталар”ни танланг.
  • Пул юбориладиган картани танланг.
  • Карта менюсидан “Ўтказма”→ “Visa Direct”ни танланг.
  • Пул олувчининг карта рақами ҳамда фамилияси, исмини киритинг, пул миқдорини кўрсатинг ва ўтказмани тасдиқланг.

Visa Directʼнинг афзалликлари:

  • Ўтказмаларни Humo ва Uzcard карталаридан юбориш мумкин.
  • Қамров - дунёнинг 180 мамлакати.
  • Маблағлар автоматик равишда олувчининг валютасига ўтказилади.

Комиссиялар

  • Octobank Visa карталаридан бошқа банкларнинг Visа карталарига пул ўтказиш - 1% (камида 2,40 доллар).
  • Octobank Uzcard карталаридан бошқа банкнинг Visa карталарига ўтказмалар – 2% (камида 40 000 сўм), Octobank Humo карталаридан бошқа банкнинг Visа карталарига ўтказмалар – 1,5% (камида 40 000 сўм).

Бу усул, масалан, қариндошлар томонидан чет элга тезда пул жўнатиш керак бўлган ҳолатлар учун мос келади.

SWIFT — хизматларга тўлов қилиш учун ишончли ўтказмалар

SWIFT сизга Octobank ҳисобрақамидан бошқа мамлакатдаги банк ҳисобрақамига пул ўтказиш имконини беради. Ўқиш, даволаниш ёки йирик харидларга тўлов қилиш учун қулай. Мижоз ўтказма валютасини танлаши мумкин ва маблағлар автоматик равишда олувчининг валютасига конвертация қилинади.

Octo-Mobile иловасидан қандай қилиб SWIFT ўтказма юбориш мумкин?

1. Иловани очинг ва бош саҳифада "Карталар" ни танланг.

2. Пул ўтказиладиган картангизни танланг.

3. Карта менюсидан "Ўтказма" → "SWIFT ўтказмалар"ни танланг.

4. Пул ўтказиш валютасини танланг: доллар, евро.

Пулни қабул қилувчининг маълумотларини тўлдиринг:

  • Пулни кимга юбораётганингизни кўрсатинг;
  • Жисмоний шахсга: исмини, ҳисобрақамини, SWIFT-кодни (халқаро пул ўтказмалари учун банк коди), банкнинг номи ва манзилини, тўлов мақсадини киритинг;
  • Юридик шахсга: компания номини, манзил, ҳисоб, SWIFT-код, банк номини киритинг, тўлов мақсадини танланг ва кўрсатинг. Контракт ва инвойсни илова қилинг.

Ўтказма миқдорини кўрсатинг — комиссия автоматик равишда ҳисобланади.

Ўтказмани бир марталик парол билан тасдиқланг. Ёдингизда тутинг: учта нотўғри уринишдан сўнг жараён тўхтатилади.

SWIFT афзалликлари:

  • Дунёнинг деярли исталган банки ҳисоб рақамига пул ўтказиш;
  • Юқори даражадаги хавфсизлик;
  • Ўтказма валютасини танлаш имконияти - доллар ва еврода.

Муддатлар ва комиссиялар

  • SWIFT орқали маблағлар етти иш куни ичида ўтказилади.
  • Ўзбекистондаги бошқа банкдаги ҳисоб рақамига доллар ёки еврода ўтказганлик учун комиссия - БҲМнинг 0,4 қисми + суммадан 0,5%. Нашр вақтида 1 БҲМ - 375 000 сўм, БҲМнинг 0,4 қисми- 150 000 сўм.
  • Хорижий банкларга доллар, евро ва бошқа валюталарда ўтказганлик учун комиссия - БҲМнинг 3 баравари + суммадан 0,5 фоиз. Нашр вақтида БҲМ нинг 3 баравари - 1 125 000 сўм

Ўтказмалар бўйича лимитлар:

  • Жисмоний шахснинг (резидент ёки норезидент) ҳисобига ўтказманинг максимал суммаси - 100 000 000 сўм.
  • Норезидентларнинг шахсий ҳисоблари орасидаги ўтказмалар - чекловларсиз.
  • Юридик шахсларнинг ҳисобларига пул ўтказиш контракт ёки инвойс мавжуд бўлганда амалга оширилади.

Пул ўтказишнинг мос усулини қандай танлаш мумкин?

Visa Direct — агар яқинларингиз ёки қариндошларингиз Виса карталарига тезда пул юбориш керак бўлса. 

SWIFT — агар хорижда ўқиш ёки даволаш учун тўлов қилиш керак бўлса. 

Octobank сайти: https://octobank.uz/

Octobank Тelegram-kanali: @Octobank_AJ 

Реклама