Жамият | 08:10 / 29.10.2024
13851
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди

Қайд этилган никоҳларнинг энг катта улуши 25 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келган, яъни жами никоҳларнинг 80 фоизини ташкил этган.

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 22,5 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 27,4 ёшни ташкил этган. 

Статистика агентлиги хабарига кўра, никоҳланувчи аёлларнинг ёши бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • 20 ёшгача 18,4 фоиз;
  • 20-30 ёш 68,8 фоиз;
  • 31-40 ёш 9,3 фоиз;
  • 41 ёш ва катталар 3,5 фоиз.

Никоҳлар сонининг энг кўп улуши

  • Самарқанд вилоятида 11,4 фоизга;
  • Фарғона вилоятида 10,8 фоизга;
  • Қашқадарё вилоятида 10 фоизга;
  • Тошкент шаҳрида 9,2 фоизга;
  • Андижон вилоятида 8,4 фоизга тенг.

Никоҳлар сонининг улуши нисбатан кам:

  • Сирдарё вилоятида 2,6 фоиз;
  • Навоий вилоятида 3,2 фоиз;
  • Жиззах вилоятида 4,2 фоиз;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 5,3 фоиз;
  • Бухоро вилоятида 5,5 фоизни ташкил этган.

Қайд этилган никоҳларнинг энг катта улуши 25 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келган, яъни жами никоҳларнинг 80 фоизини ташкил этган.

Мавзуга оид