Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди
“Нексия” машинаси носоз ҳолда йўл четида тўхтаб турган “Камаз” юк машинасининг олд томонига урилган.
Самарқанд вилояти Жомбой туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 27 октябр куни тонгда рўй берган.
Ҳайдовчиси “Нексия” машинаси билан Жомбой тумани Ғазира маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда кетаётиб, ўзи томонда йўл четида носоз ҳолда тўхтаб турган “Камаз” юк машинасининг олд ўнг томонига урилган.
Оқибатда “Нексия” ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг муолажасига қарамасдан у касалхонада вафот этган.
Қайд этилишича, ЙҲХБ мутасаддилари ва аҳоли вакиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган маҳаллада муҳокама йиғилиши ўтказилган. Унда йўлларда ҳаракатланиш пайтида қоидаларга қатъий риоя қилиш уқтирилган.
Мавзуга оид
08:12
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
13:20 / 17.12.2024
Россиядаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик вафот этди
21:02 / 12.12.2024