Жаҳон | 14:37 / 30.10.2024
1359
2 дақиқада ўқилади

Toyota автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет саккизинчи ой пасайди, сотувлар ҳам қисқарди

Сентябрда компаниянинг АҚШдаги сотувлари 20 фоизга, Хитойдагилари эса 9 фоизга камайган.

Фото: Toyota

Жорий йилнинг сентябр ойида Toyota компаниясининг дунё миқёсидаги ишлаб чиқариши кетма-кет саккизинчи ой пасайди, чунки компаниянинг энг йирик икки бозори — АҚШ ва Хитойда сотувлар ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми камайган.

Япон компаниясининг ишлаб чиқариш ҳажми сентябр ойида ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 8 фоизга камайиб, 826 556 та автомобилни ташкил этди, бунда АҚШда ишлаб чиқариш 14 фоизга, Хитойда эса 19 фоизга қисқарган.

Хусусан, АҚШдаги вазиятга хавфсизлик ёстиқлари муаммоси туфайли Grand Highlander ва Lexus ТХ йўлтанламас автомобилларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тўхтатилгани таъсир кўрсатди. Хитойда эса компания Хитой брендларининг электромобиллар ва уланадиган гибрид автомобилларга ўтиши туфайли кучли босим остида қолмоқда.

Toyota сентябр ойида жаҳон миқёсидаги сотувлари 7 фоизга пасайиб, 853 149 та автомобилга тушганини маълум қилган — АҚШдаги сотувлар 20 фоизга, Хитойдаги сотувлар 9 фоизга, ички бозордаги сотувлар эса 6 фоизга камайган.

Йилнинг дастлабки тўққиз ойида Toyota 7,4 миллион автомобил сотди, бу ўтган йилга нисбатан 2 фоизга кам.

Мавзуга оид