Атом энергияси агентлигининг асосий вазифалари белгиланди
Ҳукумат қарори билан Атом энергияси агентлигининг вазифалари белгиланди.
Ҳукумат 28 октябр куни «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. У агентликнинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, агентлик директори ва унинг ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
Агентликнинг асосий вазифалари:
- атом энергиясидан фойдаланиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- атом энергиясидан фойдаланиш бўйича республика ва маҳаллий ижро органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- атом энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ давлат ва хусусий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
- атом энергиясидан фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек ўз ваколатлари доирасида ушбу соҳадаги норма ва қоидаларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишда иштирок этиш ва бошқалар.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган агентлик ҳузуридаги Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга кўра, унинг молиялаштириш манбалари қуйидагилар бўлади:
- «Навоийуран» Давлат корхонасининг йиллик фойдасидан ҳисобланган дивидендларнинг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
- халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари, имтиёзли кредитлари ва бошқа мақсадли маблағлари;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
- жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
- қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжат билан шунингдек, Атом энергетикаси ва ядро технологияларини жорий этиш бўйича республика идоралараро илмий-техник кенгаши тўғрисидаги низом ва унинг таркиби ҳам тасдиқланди.
Мавзуга оид
07:36 / 25.10.2024
Миграция агентлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади
11:40 / 16.10.2024
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
09:50 / 04.10.2024
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
11:43 / 23.05.2024